5,5 трлн. сўмлик кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
2021 йилнинг январь-июнь ойларида жами фаолият юритаётган кийим маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 5,5 трлн. сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, —дейилади хабарда.
Тармоқнинг 2020 йилнинг январь- июнь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 117,3 % ни ташкил этди.
Эркаклар ёки ўғил болалар учун пиджаклар ва блейзерлар, жакетлар, пиджаксимон курткалар (трикотаждан ташқари) ишлаб чиқариш 52,6 мартага ошди.
Эркаклар ёки ўғил болалар учун шимлар ва бриджилар (трикотаждан ташқари) ишлаб чиқариш 83,7 фоизга ошди.
Эркаклар ёки ўғил болалар учун курткалар (жумладан чанғичилар учун), ветровка, штормовка ва шу каби буюмлар (машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж буюмлардан ташқари) ишлаб чиқариш 67,9 фоизга ошди.
Эркаклар ёки ўғил болалар учун ишчи шимлар, кўкракпечли ва елка тасмали комбинезонлар, бриджи ва шортилар ишлаб чиқариш 14,0 фоизга ошди.






