Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 август ҳолатига кўра фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ўтган йилнинг мос даврига (440 522 та) нисбатан 79 815 тага ошиб, ўсиш суръати 118,1 фоизни ташкил этган.
1 август ҳолатига кўра фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони йиллар кесимида қуйидагича:
- 2016 йил – 266 535 та;
- 2017 йил – 285 829 та;
- 2018 йил – 309 633 та;
- 2019 йил – 376 807 та;
- 2020 йил – 440 522 та;
- 2021 йил – 520 337 та.