АсосийSiyosat

Сўнгги 5 йилда ёш тадбиркорлар сони 500 мингдан ошди – Президент

'Сўнгги 5 йилда ёш тадбиркорлар сони 500 мингдан ошди – Президент'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди.

Унда давлатимиз раҳбари тадбиркор ёшлар ва аёллар сафи кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

– Мен бугун ушбу залда ва жойлардаги студияларда қатнашаётган юзлаб тадбиркор ёшлар ва опа-сингилларимизни кўриб турганимдан бениҳоят хурсандман.

Биз кейинги 2 йилнинг ўзида, фақатгина хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 500 миллион доллар маблағ йўналтирдик. Уларни ўз бизнесини бошлаши, жумладан касб ва тадбиркорликни пухта ўрганиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Сўнгги 5 йилда ёш тадбиркорлар 5 баробар кўпайиб, уларнинг сони 500 мингдан ошди.

Тадбиркор аёллар ва ёшлар сафини янада кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади, – деди Президент.

    Бошқа янгиликлар