АсосийJinoyat

Фарғонада қидирувдаги икки қочоқ қўлга олинди

'Фарғонада қидирувдаги икки қочоқ қўлга олинди'ning rasmi

19 август куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган X.J.ni қўлга олишди.

Бундан ташқари, Учкўприк тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Q.A.ni қўлга олишди.

"Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади",дейилади ИИБ хабарида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар