АсосийDunyo

Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган отишмада ўзбеклар ҳам бўлганми?

'Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган отишмада ўзбеклар ҳам бўлганми?'ning rasmi

2021 йил 18 август куни ижтимоий тармоқларда Москва шаҳри Строгино ҳудудидаги Твардовский кўчасида меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган отишма билан боғлиқ яна бир зиддиятни кўрсатувчи видео материаллар тарқатилди.

 Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига таяниб маълум қилишича, ушбу можарода Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.

Шунингдек, элчихона ушбу давлатдаги юртдошларимиздан мамлакатда бўлиш қоидаларига риоя қилиш, уларнинг бузилишига йўл қўймаслик, турли провокацияларга берилмасликни сўраган. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг огоҳлантиришича, зўравонлик ҳаракатларига ундаш ва рухсат этилмаган оммавий ҳаракатлар, митинглар ёки жанжалларда қатнашганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилади, сўнгра депортация қилинади ва қайта киришга рухсат этилмайди.

Шу ўринда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлат ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан ҳам Россия Федерацияси қонунларига риоя қилиш ва анъаналарини ҳурмат қилиш, низоли вазиятларга аралашмасликни, муаммоли ёки низоли вазиятларда ваколатли органлар ҳамда мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги дипломатик идораларига мурожаат қилишни сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар