АсосийJamiyat

"Бизда фақат бу темирйўл "жўқ" дейишни билади. Бор бўладиган қилсанг ишлайсан. "Жўқ" бўлса ўзинг ҳам "жўқ" бўласан, тамом"

'"Бизда фақат бу темирйўл "жўқ" дейишни билади. Бор бўладиган қилсанг ишлайсан. "Жўқ" бўлса ўзинг ҳам "жўқ" бўласан, тамом"'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти  давом этмоқда. Унда давлат раҳбари темир йўл тизимидаги монополияга барҳам бериш, жумладан, немисларга ҳам “ақл ўргатадиган” амалдорлар ҳақида гапирди.

"– Рақобат кирмаса, темирйўл монополиясини топширмайди, сифати ўзгармайди, нархи камаймайди. 5 йил ўргандик уни рақамлаштириш бўйича Германиядан одамларни олиб келганман. Германияларга ҳам булар бас келади, темирйўлчилар. 

Улар келиб биздан ўргансин дейди бир-иккита ноинсофлар бор. 

Президент амалдорларни дунёқараши ўзгармаса, уни ўзини ўзгартиришга мажбур бўлишини таъкидлади. Бундай амалдорларга 1 йил синов берди. 

" –Э, келмайди, бизга хусусий секторлар деганлар нотўғри гапиради. Ўзинг ташкил қиласан. Ўзинг кредит оласан, ўзинг банкларга ялинасан, иккита, учта хусусий секторни киргизсанг, жуда кўп логистика катта-катта давлатларда компаниялар бор, ўшаларни олиб келасан Ўзбекистонга. Улар рақобатчи бўлиб киради. Кейин улар сани монополиянгни йўқ қилиш учун арзонроқ тезроқ сифатли қилиб, жой-жойига олиб берадиган вагондан тушириб ўзини машинасида тадбиркорни «склади»га олиб бориб берадиган қилади.

Қилади дунёда борку! А бизда фақат бу темирйўл "жўқ" дейишни билади. "Жўқ" дейди. Ҳамма нарса "жўқ". Бор бўладиган қилсанг ишлайсан. "Жўқ" бўлса ўзинг ҳам "жўқ" бўласан, тамом", деди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар