Шавкат Мирзиёев ва тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотдан:
«Мен бугунги мулоқотдан жуда ҳам мамнун бўлдим. Бугунги тажрибамиздан келиб чиқиб, ушбу учрашувларни ҳар йили ташкил этсак, буни яхши бир анъанага айлантирсак, Сизларга маъқулми?
Шу муносабат билан бугунги санани, яъни 20 августни мамлакатимизда «Тадбиркорлар куни» деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонласак, бу ташаббусга нима дейсизлар», — деди давлатимиз раҳбари.






