1

ДТМ тест синовларининг дастлабки якунлари бўйича маълумот берди

ЖАМИЯТ 20.08.2021, 17:48
Теглар: ДТМ
ДТМ тест синовларининг дастлабки якунлари бўйича маълумот берди

2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан 16 августга қадар 12 кун давомида кунига 2 сменада бўлиб ўтди.

Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида танлаб олинган 53 та очиқ майдон (стадион ва хиёбон) да ўтказилди.

Унда иштирок этиши белгиланган 948 211 нафар абитуриентдан 892 242 нафари (94,1%) иштирок этган бўлса, 55 969 нафари (5,9%) турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади.

Тест синовларида энг кўп абитуриент Тошкент шаҳри (172 400 нафар) ҳамда Қашқадарё (91 855 нафар) ва Самарқанд (85 987 нафар) вилоятларида иштирок этди.

Жами 563 нафар (948 211 нафардан) абитуриент, жумладан 328 нафари (892 242 нафардан) тест синови жараёнида, 235 нафари (55 969 нафардан) ҳудудга киришда тартиб-қоидани бузганлиги сабабли тест синовидан четлатилди.

Тест синовига келган вақтда 110 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлигини аниқланганлиги сабабли бошқа абитуриентларнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, тест синовларига киритилмади. Улар учун 30-августга қадар қўшимча тест синовларини ташкил этиш режалаштирилган.

Ҳудудга киришда барча абитуриентлар шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация, бармоқ изи сканери) орқали шахси тасдиқланган ҳолда тест синовларига киритилди. Тест синови жараёни тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиб, test2021.uz сайти орқали онлайн трансляция қилиб борилди.

Aбитуриентлар тест синовида иштирок этган кунининг эртасигаёқ my.dtm.uz сайти орқали ўзлари ишлаган жавоблар варақасининг рангли сканер қилинган ҳолатини юклаб олишлари ва тест синовида тўплаган балларини билишлари мумкин бўлди.

Шунингдек, тест синовларида шаффофликни янада ошириш мақсадида mandat.dtm.uz сайти ишга туширилиб, мазкур сайт орқали абитуриентларга бошқа абитуриентларнинг натижалари билан ҳам танишиб бориш имконияти яратилди.

Тест натижаларига кўра 75 нафар абитуриент максимал 189 балл тўплашга муваффақ бўлди. Энг кўп максимал балл олган абитуриентлар Тошкент давлат юридик университети (22 нафар), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (13 нафар) ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (11 нафар) ни танлаганлар орасида кузатилди.

Ҳозирда тест синовида иштирок этган барча абитуриентларнинг тест натижалари эълон қилинган бўлиб, тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилгандан сўнг якуний танлов натижалари ҳисобланади ва Давлат комиссиясининг баёни билан эълон қилинади.

Юқоридаги хабарда қайд этилганидек, тест синовига келган вақтда 110 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлигини аниқланганлиги сабабли бошқа абитуриентларнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, тест синовларига киритилмаган. Улар учун 30-августга қадар қўшимча тест синовлари ташкил этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари мазкур тест синовларида коронавирус билан касалланганлиги сабабли тест синовларида иштирок эта олмаган ва 16-августга қадар ариза билан мурожаат қилган абитуриентлар ҳам қатнашиши белгиланган.

16-августга қадар 1 200 нафардан зиёд абитуриент коронавирус билан касалланганлиги сабабли тест синовларида иштирок эта олмаганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилган бўлиб, ҳозирда уларнинг маълумотлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалиниб, тузалиб чиққан абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари қайси санада ўтказилиши Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосаси асосида белгиланади.

Шарҳлар

Кириш имтиҳонларида телефон ёки шпаргалка билан қўлга тушган абитуриентлар 5-7 йилгача четлаштирилиши мумкин

30.03.2022, 11:46

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ДТМ директори Мажид Каримов маълум қилди. "Кириш имтиҳонларида тартиб бузган, тақиқланган нарсалардан фойдаланган абитуриентлар тест жараёнларидан четлаштирилади. Агар четлаштириш...
Мандат бугун эълон қилинади — ДТМ

03.09.2021, 15:01

2021-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 3 сентабрь куни эълон қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази...
Нима учун тугаган тест синовлари "Ботаника боғи" да бугун ҳам давом этмоқда? ДТМ изоҳ берди

17.08.2021, 17:49

Давлат тест маркази    "Ботаника боғи" да бугун ҳам давом этган  тест синовларига қуйидагича изоҳ берди.Унга кўра,  бўлиб ўтаётган тест синовлари Aстрахан давлат техника университетининг...
Ижтимоий тармоқларда тест материаллари тарқалаётгани ростми? ДТМ жавоб берди (фото)

14.08.2021, 17:35

Ижтимоий тармоқларда тест материаллари тарқалаётгани ростми? ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари юзасидан ахборот берди. Унга кўра, кимё тест топшириқлари акс етган 1878112 рақамли тест топшириқлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1