АсосийJamiyat

150 нафар Афғонистон фуқароси орқага қайтарилди — ТИВ

'150 нафар Афғонистон фуқароси орқага қайтарилди — ТИВ'ning rasmi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг 150 нафар фуқароси ўзи хоҳиши билан ватанига қайтарилганини маълум қилди. Ўзбекистон «Толибон» раҳбарияти вакиллари билан «ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш» бўйича келишиб олган.

Ўзбекистон «Толибон» ҳаракати билан давлат чегарасини ноқонуний йўллар билан кесиб ўтган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кафолат олиш юзасидан катта ишлар амалга оширилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълумотига асосланиб, Газета.уз хабар берди.

«Толибон раҳбарияти вакиллари билан ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш бўйича келишувлар натижасида 150 нафар Афғонистон фуқароси ўз хоҳиши билан ватанига қайтарилди», — дейилади хабарда.

Қўшимчи қилинишича, Афғонистонга қайтган фуқаролардан олинган маълумотларга кўра, уларга нисбатан расмий процессуал чоралар кўрилгандан сўнг, уларнинг ҳаммасига уйларига қўйиб юборилган ва ҳозирда улар ўз оилалари билан тўлиқ хавфсиз.

    Бошқа янгиликлар