17 август куни ИИВга фуқаро Я.Н. ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи «Aбдурашид» ва «Ориф» исмли шахслар ҳокимият томонидан уларга 49 йилга ижарага берилган 7 гектар эр майдонини сотиб, ҳокимиятда ишловчи танишлари орқали Я.Н. ни номига расмийлаштириб беришга ваъда бериб, эвазига 225.000 AҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБ маълум қилди.
Мазкур аризага асосан, 18 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, ДХХ Шайхонтоҳур тумани бўлими ҳамда ИЖҚК Департаментининг Шайхонтоҳур тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани 19-мавзедаги «Қариялар оромгоҳи» олдида ўтказилган тезкор тадбир давомида, A.О. ариза муаллифи Н.Якубовадан талаб қилинган 225.000 AҚШ долларидан 5.000 долларини олган вақт ашёвий далиллар билан ушланди.
A.О. билан олиб борилган суриштирув ишлар давомида у аризачи Я.Н. дан олган 5.000 AҚШ долларини эр эгаси T.R.ga бериши кераклигини билдирганлиги сабабли тезкор тадбир давом эттирилиб, 2021 йил 19 август куни 2011-2018 йиллар Қибрай туман Ҳокимиятида масъул лавозимларда ишлаган Т.Р. ва A.М. лар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўткир маҳалласида A.О.дан 5.000 AҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Ҳолат бўйича, 19 август куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.






