АсосийJamiyat

Асакадаги автомобиль заводи ҳеч қачон Ўзбекистон халқига фойда келтирмаган — Шавкат Мирзиёев

'Асакадаги автомобиль заводи ҳеч қачон Ўзбекистон халқига фойда келтирмаган — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Асакадаги автомобиль заводи ҳеч қачон Ўзбекистон халқига фойда келтирмаганини айтди. Бу ҳақда Янги Ўзбекистон— LIVE маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 20 август тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида Асакадаги General Motors автомобиль заводи фаолияти ҳақида гапирди.

«Экспортга юборган машинамизни ички бозорга нисбатан 30-40 фоиз арзонроқ қилиб сотар эдик. Чегарадан ўтказиб қўяр эдик-да, экспорт қиляпмиз деб, ғўддаяр эдик. У экспорт эмас, бало эди», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Андижон машина заводи 3-4 йилдан кейин бизга керак ҳам эмас. Нимага десангиз, мана Тошкент вилоятида, Наманганда очиляпти, Жиззахда ҳеч ким тасаввур қилмаган 2-3 та завод очяпмиз. Шунинг учун биз Андижон заводини кўрсатганимизда ҳам фақат расмини кўрсатар эдик, биноси чиройли эди. Иқтисодиёти маъқул эмас эди», — деди давлат раҳбари.

Президентнинг таъкидлашича, энди рақобат муҳитини шакллантириш натижасида завод ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиши керак бўлади.

    Бошқа янгиликлар