АсосийJamiyat

Вакцинация: Шу кунгача Ўзбекистонда 12,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

'Вакцинация: Шу кунгача Ўзбекистонда 12,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди'ning rasmi

20 августда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 81 178 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 46 748 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 25 253 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 9 177 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатмизда жами  

12 675 808 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 8 889 148 нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар 2 783 785  нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 1 002 875 нафарни ташкил қилди.  

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар  1 469 541 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  1. Фарғона вилояти (19 607 доза),  
  2. Наманган вилояти (18 222  доза),
  3. Тошкент шаҳри (12 542 доза) банд қилди.
  4. Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
  5.  Фарғона вилоятида 1 472 870 доза,  
  6. Наманган  вилоятида 1 468 696 доза,  
  7. Андижон вилоятида 1 361 002  доза,
  8. Самарқанд вилоятида 1 219 621 доза,
  9. Қашқадарё вилоятида 1 060 433 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

 

    Бошқа янгиликлар