Эркин, юнон-рум ва аёллар кураши: Ўзбекистонлик спортчилар Жаҳон Чемпионатида медаллар учун курашмоқда. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Шу кунларда Россиянинг Уфа шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Бугун юнон-рум кураши мусобақаларига старт берилди.
Қувонарлиси, -55 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Aлимардон Aбдуллаев финалга чиқди. У 1/8 финалда қирғизистонлик Aкйикат Кулжигит улуни 5-1, чорак финалда руминиялик Денис Флоринни 8-0, ярим финалда тожикистонлик Aсламжон Aзизовни 8-3 ҳисобида мағлуб этди. У эртага Жаҳон чемпионлиги учун эронлик Aмирризо Деҳбозоргига қарши гиламга чиқади.
Яна бир курашчимиз Шаҳриёр Жўрабоев эса бронза медали йўлида ўтиш баҳсида иштирок этади. -87 кг вазндаги полвонимизнинг рақиби хорватиялик Кристиан Лукач бўлади. Ушбу жуфтлик ғолиби туркиялик Тансел Ортучуга қарши баҳс олиб боради.