Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро О.А. Қибрай тумани ҳудудидан ижара шартномаси асосида берилган 7 гектар ер майдонини бошқа бир фуқаро Н.га 225 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, шериклари М.А. ва Р.Т.лар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, О.А.дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






