АсосийJinoyat

"Қасди борлиги учун началник милиция ўғлимни қамоққа олди". ИИБ мурожаат юзасидан муносабат билдирди

'"Қасди борлиги учун началник милиция ўғлимни қамоққа олди". ИИБ мурожаат юзасидан муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "ўғлимдан қасти борлиги учун началник милисия ўғлимни қамоққа олди, адолатданми шу ишингиз" сарлавҳаси остидаги видеомурожаат тарқалди.Сурхондарё вилояти ИИБ мазкур воқеага муносабат билдирди. Денов тумани ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлган.

2021 йил 9 август куни соат 08:00 ларда И.Суҳроб жамоат жойи ҳисобланган Денов шаҳар "Боғинав" маҳалласи ҳудудидаги "Н.Мирзаев" ва "Мустақиллик" кўчалари кесишмасида ўзига олдиндан таниш бўлмаган К.Маъруф исмли шахс билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида И.Суҳроб қўли билан К.Маъруфнинг юз ва бурун соҳасига уриб, унга тан жароҳати етказган вақтида шу ерда жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажараётган туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими таянч пункти профилактика инспектори Санжарбек унинг безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўриб, уларни ажратмоқчи бўлганида И.Суҳроб уни ҳам уриб дўппослаб фаол қаршилик кўрсатиб, безорилик жиноятини қасддан содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, И.Суҳробга нисбатан Ўзбекистон Рекспубликаси Жиноят кодексининг 277-модда 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасида кўрсатилган асосларга кўра ушланган ва унга ушбу модда билан айб эълон қилиниб, "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

"Маълумот учун, И.Суҳроб муқаддам 2020 йил 16 ноябрда Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан судланиб, 200 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган ва шундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна юқорида кўрсатилган безорилик жиноятини содир этганлиги ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, И.Суҳроб 2021 йил 9 август куни жамоат жойида жиноят содир қилганлиги сабабли ички ишлар органига боришдан бўйин товлаш мақсадида, ўзининг автомашинасида бўлган лезвие (соқол олиш учун мўлжалланган бритва) билан чап билак соҳасини кесиб, ўзига тан жароҳати этказганлиги ҳолати бўйича, Денов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётганлиги маълум қилинади ва келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади",— дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар