21-август куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан, Ургут тумани Ўрамас маҳалласида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида, Ургут тумани “Мирзабоғлон-Чеп” маҳалласида яшовчи 1992-йилда туғилган Т.И. исмли аёл 18 минг AҚШ доллари эвазига A. исмли шахсга 1 килограмм 240 оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан ушланди.
Бундан ташқари, гиёҳвандлик моддасини қўлга олинган шахсга олиб чиқишда яқиндан ёрдам берган Ш.О. ҳам ушланди.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






