Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини касб-ҳунар ва рус тилига ўқитиш ишларини ўрганиш мақсадида ушбу давлатда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ишчи гуруҳи бўлиб турибди. Бу ҳақда Агентлик хабар бермоқда.
Ишчи гуруҳи аъзолари Санкт-Петербургдаги “Промстрой" масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти билан юртдошларимизни рус тилига ўқитиш ишларини ташкил этиш бўйича учрашув ўтказди.
Учрашувда мазкур корхона ишлаётган 100 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини Россия Халқлар дўстлиги университети дастури асосида бепул рус тили курсига ўқитишни бошлаш бўйича келишиб олинди.
Ўқув курслари тез кунда бошланади.






