АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилганлиги юзасидан прокуратура ходимлари тергов қилинаётганлиги рад этилди

'Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилганлиги юзасидан прокуратура ходимлари тергов қилинаётганлиги рад этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Қарши махсус прокурори ходимларга нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котибининг маълум қилишича, Қарши шаҳридаги манзил-колониясида жазо ўтаётган маҳкум Д.Ж. муассасада жойлашган озиқ-овқат дўконидан чиқиб, чўнтагида бўлган соқол олиш учун мўлжалланган олмос бўлаги (лезвие) билан қорнини ва қўлларини 3-4 маротаба тилган.

Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, маҳкумда енгил тан жароҳатлари аниқланган.

Таъкидланишича ҳозирда Қарши махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, баёнотда Қарши махсус прокурори колония ходимларига нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақидаги маълумотлар эса  тасдиқланмаган.

    Бошқа янгиликлар