️ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарори билан болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.
Мазкур регламентга кўра болаларнинг қуйидаги контингенти анкеталари имтиёзли рўйхатга киритилади:
▪️ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
▪️уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
▪️ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
▪️талабалар ва педагогларнинг болалари;
▪️етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
▪️бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
▪️акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.






