Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:
«Путешествую без Covid-19» иловасини iOS ёки Android тизимларига ўрнатиш мумкин. Бунда қуйидаги оддий қадамларни бажариш керак:
▪️Тил танлаш;
▪️Яқин атрофдаги лабораторияларни топиш учун геолокацияни ёқиш;
▪️Ҳамма жойда «Кейинги» тугмасини босиш;
▪️Ўзбекистон фуқаролари «Лицензия шартномаси шартларини қабул қиламан» ва «Якунлаш» тугмаларини танлайди;
▪️Жўнаб кетиш ва кириб келиш мамлакатлари кўрсатиладиган саҳифа пайдо бўлади. Яқин атрофдаги лабораториялар рўйхати очилади;
▪️Қулай лаборатория танланади ва босилади;
▪️Жараёнларни бажариш бўйича кўрсатмалар олинади;
▪️«Профил» бўлимида паспорт сканерланади. QR-кодни текшириш ва дастур тилини ўзгартириш мумкин;
▪️«Синовлар» бўлимида розилик варағидаги QR-коди сканерланади.






