АсосийJamiyat

Жазо муддатини ўтаётганларга ID-карталар топширилиб, сайловда иштирок этишлари таъминланмоқда

'Жазо муддатини ўтаётганларга ID-карталар топширилиб, сайловда иштирок этишлари таъминланмоқда'ning rasmi

Хабарингиз бор, Президент сайловига ҳам ози муддат қолди. Шу муносабат билан Олий мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муасасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар орасида фуқаролик паспортига эга бўлмаган, шунингдек, паспортининг амал қилиш муддати ўтган шахсларни аниқлаб, уларни янги намунадаги ID-карталар билан таъминлаш мақсадида бир неча Жазони ижро этиш колонияларида учрашувлар ташкил қилди. Бу ҳақда Омбудсман матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, маҳкумларга янгидан жорий қилинган ID-карталарнинг аҳамияти, уларни расмийлаштириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида керакли маълумотлар берилган. 

Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётганлар, ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоб олишган. Шундан сўнг ID-карта учун суратга олиш, махсус мосламага электрон имзо ва бармоқ изларини жойлаш амалиёти бажарилган.

Ушбу ташаббус билан маълум сабабларга кўра, фуқаролик паспортига эга бўлмаган 376 нафар маҳкумга ID-карталар топширилиши кўзда тутилган. Қонун нормаларида, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этилганлар сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. 

"Янги ID-карталарига эга бўлган маҳкумлар  муҳим сиёсий жараён, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловларида иштирок этишлари мумкин бўлади.", дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар