АсосийJamiyat

Андижонда Дамас автомашинаси зовурга тушиб кетди

'Андижонда Дамас автомашинаси зовурга тушиб кетди'ning rasmi

 Асакада Дамас зовурга тушиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун соат 12:40 ларда, Андижон вилояти, Асака тумани, "Кучган" МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1959 йилда туғилган А.М. "Дамас" автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўлдан чиқиб кетиб зовурга тушиб кетган.

Натижада, йўловчи, 1987 йилда туғилган Б.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда автомобилни зовурдан чиқариш чоралари кўрилиб, ЙТҲ юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўрамоқда.

Бошқа янгиликлар