АсосийJinoyat

Қўрғонтепа прокурори ободонлаштириш ходимларини уйига "ҳашар" га жалб қилганлиги туфайли лавозимидан озод этилди

'Қўрғонтепа прокурори ободонлаштириш ходимларини уйига "ҳашар" га жалб қилганлиги туфайли лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  прокурор ўз уйига ободонлаштириш ходимларини "ҳашар" га жалб қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қўрғонтепа тумани прокурори ҳақиқатдан ҳам Андижон туманида жойлашган участкасида туман ободонлаштириш ходимларини баҳор ойидан кузгача ишга жалб қилинганлиги маьлум бўлди. 

Ҳолат юзасидан Бош прокурор матбуот котиби қуйидагича  муносабат билдирди.

"Прокурор уйига "хашар"гами?" сарлавҳа остида чиқарилган мақола  юзасидан Бош прокуратура томонидан ўтказилган хизмат текшируви  якунига етди. Натижасига кўра, Бош прокурорнинг 2021 йил 23 август кунги буйруғига асосан Сардор Режаббоев интизомий жазо тарикасида эгаллаб турган Қўрғонтепа тумани прокурори лавозимидан озод килинди", дея хабар берди Ҳаёт Шамсутдинов.

Бошқа янгиликлар