АсосийJamiyat

1-синф ўқувчиларига аталган “Президент совғалари” карвони ҳудудларга йўл олди

'1-синф ўқувчиларига аталган “Президент совғалари” карвони ҳудудларга йўл олди'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 август куни анъанага кўра 1-синф ўқувчиларига топшириладиган “Президент совғалари”дан иборат карвон ҳудудларга йўл олди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Маълум бўлишича, 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим, ўчирғични ўз ичига олган совғалар дастлаб Жиззах ва Сирдарё вилоятларига етиб боради.

 Янги ўқув йили бошлангунига қадар мазкур совғалар босқичма-босқич барча мактабларга етказилиб, ўқув йилининг илк куни ўқувчиларга топширилади.

Маълумотларга кўра, 2021-2022 ўқув йилида 641 604 нафар ўқувчилар мактабларнинг 1-синфларига қабул қилиниши режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар