АсосийJamiyat

Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

'Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

Жорий йил июль ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 29 нафарининг (ўтган йил якунида 14 нафар) иш натижалари юқори, 74 нафариники (ўтган йил якунида 67 нафар) ўрта, 23 нафариники (ўтган йил якунида 30 нафар) қониқарли, 13 нафари (ўтган йил якунида 17 та)нинг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди. Бу ҳақда АОКА маълумот берди.

Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 10 нафарининг (ўтган йил якунида 6 нафар) фаолияти юқори, 83 нафариники (ўтган йил якунида 7 нафар) ўрта, 70 нафариники (ўтган йил якунида 117 нафар) қониқарли, 38 нафариники (ўтган йил якунида 60 нафар) эса паст даражада, деб топилди.

Тегишли Низом талабларига кўра:

  • марказий ташкилотлар йўналишида Марказий банк (А. Назаров);
  • вазирликлар йўналишида Соғлиқни сақлаш (Ф. Санаев), Адлия (С. Ўринбоева), Халқ таълими (Л. Рустамова), Ички ишлар (Ш. Гиясов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш (Ш. Ахматов), Энергетика (Э. Бекмуродова), Мудофаа (Б. Зулфиқоров), Мактабгача таълим (М. Асқархўжаева), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш (С. Боймирзаева), Қурилиш (Р. Эгамбердиев) вазирликлари;
  • давлат қўмиталари ва қўмиталар йўналишида Давлат солиқ (М. Назаров) ва Давлат божхона қўмиталари (Н. Cаломов);
  • агентликлар йўналишида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари (С. Зокирова), “Ўзархив” (А. Алиев), Кадастр (Н. Атамуратов), Ёшлар ишлари (Н. Абдуқодиров), Президент таълим муассасалари (Д. Собирова) агентликлари;
  • инспекциялар йўналишида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ш. Хўжақулов);
  • марказлар йўналишида Гидрометеорология хизмати маркази (М. Асқарова),
  • акциядорлик жамиятлари ва компаниялар йўналишида “Ўзбекистон товар-хомашё биржаси” АЖ (Ҳ. Тиллабоев), “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (М. Маметова), “Ўзсувтаъминот” АЖ (А. Муродов), “Ўзкимёсаноат” АЖ (М. Хаитова);
  • бошқа ташкилотлар йўналишида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (М. Бозоров);
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари йўналишида Самарқанд вилояти (М. Мирзаев), Бухоро вилояти (О. Жўраев), Жиззах вилояти (А. Бинокулов), Қашқадарё вилояти (А. Содиқов) ҳокимликлари;
  • туман ва шаҳар ҳокимликлари йўналишида Самарқанд (А. Пўлатов), Каттақўрғон (Ж. Носиров), Урганч (Б. Худайберганов) шаҳарлари, Булунғур (А. Жаббаров), Самарқанд (Б. Хонкелдиев), Жомбой (О. Одилов), Оҳангарон (Э. Утбасов), Ҳазорасп (Ж. Усманова), Янгибозор (У. Нурметова), Учтепа (Т. Тўраев) тумани ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари 2021 йилнинг биринчи ярмида юқори натижа қайд этди.

    Бошқа янгиликлар