Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида “Ўзбекистон” нашриёти томонидан “Янги Ўзбекистон” китоб-альбоми нашрдан чиқарилди. Бу ҳақда Yangi O'zbekiston — LIVE маълум қилди:
Ушбу мажмуада истиқлол йилларида, айниқса, кейинги беш йилда юртимизда янги давлат ва жамият қуриш, халқимиз қалбидан чуқур жой олган Янги Ўзбекистон ғоясини амалга ошириш йўлида олиб борилаётган улкан ишлар ҳақида атрофлича ҳикоя қилинади.
Томчида қуёш акс этганидек, ушбу китоб-альбомдан ўрин олган ҳар бир далил ва маълумот, сурат ва лавҳа бунёдкор халқимизнинг куч-ғайрати ва салоҳияти билан эришилган, барчамиз учун ғоят қадрли бўлган юксак марралар хусусида, дунёда ягона, азиз ва мўътабар она диёримиз — Янги Ўзбекистонимиз ҳақида ҳикоя қилади.






