АсосийJamiyat

Россиядан Ўзбекистонга махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

'Россиядан Ўзбекистонга махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Россиядан Ўзбекистонга махсус поездлар қатнови қўйилмоқда. Бу ҳақда «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» AJ хабар берди. 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида шу билан бирга пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган Ўзбекистонликларни мамлакатга олиб келиш мақсадида “O‘zbekiston temir yo‘llari” АJ  томонидан "Волжский - Тошкент" йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилади. Мазкур поезд 2021 йил 27 август куни соат 20:57 да "Волжский - Тошкент" йўналишида ҳаракатини амалга оширади.  

Шунингдек, 30 август куни ҳам "Толятти - Тошкент" йўналишида 446-сонли йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилади. Бу поезд Толятти вогзалидан соат 12:35 да жўнайди.

"Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни "Волжский-Тошкент" ҳамда "Толятти-Тошкент" йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “O‘zbekiston temir yo‘llari” АJ нинг  e-ticket.railway.uz  веб-сайти орқали чипталарни електрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин" , - дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар