АсосийJamiyat

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

'1 сентябрдан нималар ўзгаради?'ning rasmi

1 сентябрдан нималар ўзгаради? 

1. Ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади.

Электрон шаклга ўтказиш орқали қуйидаги ҳужжатларни ҳайдовчилардан талаб этиш тартиби бекор қилинади:

●  автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган);

●  техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;

●  автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома.

2. Электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади.

Бунда:  

➖ иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан бепул тақдим қилинади;

➖ объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;

➖ аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади;

➖ хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб аукцион жараёни якунига қадар иштирокчиларга объектни сотиб олиш бўйича аукцион қадамига боғланмаган ўз нарх таклифини киритиш ҳуқуқи берилади.

3. Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилади.  

Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилган ҳолда:

  •  биринчи босқич – туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;
  •  иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;
  • учинчи босқич – республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади. 

Бошқа янгиликлар