АсосийJamiyat

Иккита вилоятда қўлланилган вакциналар 1,5 миллион дозадан ошди

'Иккита вилоятда қўлланилган вакциналар 1,5 миллион дозадан ошди'ning rasmi

​23 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 81 533 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 35 167 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 35 031 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 11 335 нафарни ташкил қилди.

 

Айни кунгача мамлакатимизда жами

12 831 577  доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 8 964 572 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 2 845 341  нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 1 021 664 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар  1 494 680 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (22 988 доза),
  • Наманган вилояти (20 463 доза),
  • Тошкент шаҳри (9 767 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 1 513 797 доза,
  • Наманган  вилоятида 1 507 855 доза,
  • Андижон вилоятида  1 365 377 доза,
  • Самарқанд вилоятида 1 222 826 доза,
  • Қашқадарё вилоятида 1 060 975 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар