1

Бухорода ўғриликка қўл урган талабани сейфда қолдирган бармоқ излари фош этди

ЖИНОЯТ 24.08.2021, 14:48
Бухорода ўғриликка қўл урган талабани сейфда қолдирган бармоқ излари фош этди

Қоракўл тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йил 17 август куни туман ИИБга 1940 йилда туғилган, Қоракўл тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи нафақадаги X.T. мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида турган темир сейф ичидан 13.000.000 сўм нақд пуллари ҳамда “Nokia 105” русумли қўл телефонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида темир сейф юзасидан олинган 6 та қўл бармоқ излари Бухоро вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимида бармоқ излари устида криминалистик тадқиқотлар ўтказилган.

Натижада 1 дона қўл бармоқ изи X.И. исмли шахснинг қўл бармоқ излари билан бир хил эканлиги аниқланган.

Экспертиза хулосаси асосида олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши 2000 йилда туғилган Бухоро муҳандислик технологиялари институти талабаси X.И. исмли шахс содир қилганлиги фош этилиб, гумон қилинувчидан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича гумон қилинувчи X.И. нинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1