Россияга ишлашга келаётган мигрантлар аэропортнинг ўзидаёқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати эътиборини тортган. Бу ҳақда BBC News O'zbek маълум қилди.
Ўзбекларнинг эгнидаги кийимда АУЕ (Россияда фаолияти тақиқланган «Арестантское уголовное единство» - «Маҳбуслар жиноий бирлиги» халқаро экстремистик ҳаракати номининг бош харфлари) ёзуви бўлган.
Бу икки ўзбекистонлик махсус хизматлар томонидан экстремистик ташкилотга алоқадорлиги текширилган.
Россия ФХХ ўзбекистонликларнинг бу ишида мамлакатда тақиқланган террористик ташкилотларни қўллаб-қувватлашни кўришган.
Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликлар Маъмурий жавобгарликка тортилиб, мамлакатдан чиқариб юборилган.
Миграция масалалари бўйича юрист Ботиржон Шермуҳаммад Россияга ишлашга келувчиларни бу ерда тарқатиладиган бепул футболкалар ва бошқа атрибутлардан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.






