Навоий - Бухоро йўналишидаги темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан, 2021 йил 25 август куни соат 7:28 да Тошкент - Бухоро йўналишида қатновини амалга оширадиган 762-сонли "Aфросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг ҳаракат жадвалида бир марталик ўзгариш бўлади. Бу ҳақда "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" AJ хабар берди.
Унга кўра, мазкур поезд шу куни Тошкентдан Навоийгача ҳаракатини амалга оширади. Йўловчилар Навоийдан Бухорогача “O‘zbekiston temir yo‘llari” AJ томонидан ташкил қилинадиган махсус автобусларда олиб борилади.
Жорий йил 25 август куни Бухоро-Тошкент йўналишида қатновини амалга оширадиган 761-сонли "Aфросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи поезди ўз вақтида ҳаракатини амалга оширади. Шунингдек, бошқа поездлар ҳаракат жадвалида ҳам ўзгариш бўлмайди.
“O‘zbekiston temir yo‘llari” AJ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди", - дейилади хабарда.
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.






