Aйни дақиқаларда Токиодаги “Олимпия” стадионида ХВИ ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина Ўзбекистон спорт делегацияси “Олимпия” стадионига чиқиб келди, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати.
Унда Ўзбекистон байроғини Жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева ҳамда пара атлет Муҳаммад Рихсимовлар олиб ўтишган.
"Эртадан Токиода Паралимпия ўйинлари доирасидаги мусобақалар бошланади. Барча атлетларимизга бўлажак мусобақаларда омад тилаймиз", - дейилади хабарда.