АсосийJamiyat

Гўшт нархи: юртимиз ва жаҳон бозорида вазият қандай?

'Гўшт нархи: юртимиз ва жаҳон бозорида вазият қандай?'ning rasmi

Бозор иқтиcодиёти ривожланиб боргани сари маҳсулот ва хизматлар нархидаги тафовутлар ҳам сезиларли даражада фарқли бўлади. Пандемия шароитида одамларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби олдингига қараганда анча ортди. Бу даврда эҳтиёж катта бўлган маҳсулотлардан бири бу гўштдир. Одамлар орасида гўшт нархининг ошиб бораётгани ҳақидаги гаплар тез-тез қулоққа чалинади. Шу аснода ривожланган ривожланаётган мамлакатлардаги гўшт нархи билан қизиқдик. 

Қуйида бир неча мамлакатдаги нархлар ҳақида сўз юритамиз.

АҚШда бугунги кунда гўшт нархлари қуйидагича: 1 кг музлатилган мол гўшти 10 доллар, 1 кг бифтек учун мол гўшти 8-12 доллар, 1 кг мол қовурға гўшти 8-15 доллар.

Германияда қуйидагича: 1 кг мол гўшти 15-25 доллар, 1 кг товуқ гўшти 8-10 доллар.

Буюк Британияда 1 кг мол гўшти 15 доллар, 1 кг қўй гўшти 20 доллар.

Францияда 1 кг мол гўшти 25-30 доллар, бутун товуқ акция эълон қилинганда (ўртача 1. кг) 5 доллар. Одатий ҳолларда акциядагидан 30% қимматроқ.

Россияда 1 кг мол гўшти 8-9 доллар, 1 кг қўй гўшти 9-10 доллар.

Чорвачилиги ривожланган ён қўшнимиз Қозоғистонда 1 кг мол гўшти 7 доллар, 1 кг от гўшти 15 доллар, 1 кг қўй гўшти 8 доллар, 1 кг товуқ гўшти 4-6 доллар.

Қирғиз Республикасида 1 кг қўй гўшти 8 доллар, 1 кг мол гўшти 7 доллар, 1 кг товуқ гўшти 3-3,5 доллар.

Шунингдек, 1 мол гўшти Туркияда ўртача 9 доллар, Жанубий Кореяда 60 доллар, Озарбайжонда 8 доллар, Грузияда 8 доллар, Украинада 7 доллар атрофида сотилмоқда. 

Энди мамлакатимиз бозорларидаги гўшт нархлари билан танишиб чиқамиз. Айни кунларда бозорларимизда 1 кг қўй гўшти нархи бугунги кундаги валюталар курси билан ҳисоблаганда 6.2 доллар, 1 кг мол гўшти 5-5.5 доллар, 1 кг товуқ гўшти 2-2.5 долларни ташкил этмоқда

Бошқа янгиликлар