АсосийJamiyat

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти баҳоланади — Ҳукумат қарори

'Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти баҳоланади — Ҳукумат қарори'ning rasmi

 

Ҳукумат қарори билан Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 Низомга кўра, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан секторлар фаолиятини баҳолаш бир йилда бир маротаба – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар амалга оширилади.  

 Натижаси бўйича таҳлилий маълумотнома Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва халқ депутатлари Кенгашларига киритилади.  

Баҳолаш натижасига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида – “энг намунали сектор” ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида – “энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади ва рағбатлантирилади.

Баҳолаш қуйидаги устувор йўналишларда амалга оширилади:

  •  “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш натижадорлиги;
  •  “маҳаллабай” ишлаш тизимининг юритилиши ҳолати;
  •  иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш даражаси;
  •  тадбиркорликни ривожлантириш;
  •  жиноятчиликни камайтириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
  •  мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги.

Шунга кўра, ғолиб бўлган секторлар қуйидагича рағбатлантирилади:

  “Энг намунали сектор” номинациясида:  

▪️ 1-ўрин – БҲМнинг 500 баравари;

▪️ 2-ўрин – БҲМнинг 400 баравари;

▪️ 3-ўрин – БҲМнинг 300 баравари миқдорида пул маблағи.

  “Энг ташаббускор сектор” номинациясида:

▪️ 1-ўрин – БҲМнинг 200 баравари;

▪️ 2-ўрин – БҲМнинг 150 баравари;

▪️ 3-ўрин – БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул маблағи.

Қарорга кўра, секторлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича “sektor.reyting.uz” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилади. 

    Бошқа янгиликлар