4 нафар меҳнат ва маданият фахрийлари «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилди:
Аҳмедов Муҳаммад Исматович — Бухоро вилояти «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари;
Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти директори;
Ғофуров Иброҳим Усмонович — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;
Йўлчиева Муножотхон Абдувалиевна — Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири.






