1

Серияли қотилликми? Қаршида 19 жойидан пичоқланган фуқаронинг ўлими спортчи Элбек Раҳимов вафотига алоқаси борлиги айтилмоқда

ЖИНОЯТ 24.08.2021, 20:03
Серияли қотилликми? Қаршида 19 жойидан пичоқланган фуқаронинг ўлими спортчи Элбек Раҳимов вафотига алоқаси борлиги айтилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги тунги клубларнинг бирида фуқаро 19 жойидан пичоқланиб, вафот этгани, воқеанинг марҳум спортчи Элбек Раҳимов ўлимига алоқаси борлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов вазиятга аниқлик киритди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Таъкидланишича, фуқаронинг вафотига 19 жойидан пичоқланиши сабаб бўлгани, шунингдек, марҳум Элбек Раҳимовнинг ўлимига алоқадорлиги ҳақиқатга тўғри келмайди.

«2021 йилнинг 23 август куни соат 20:30 да фуқаро Ш.Р. таниши билан Қарши шаҳридаги Рубаи лоунге бар тунги клубига овқатланиш учун бориб, у ердаги бошқа бир мижозга ‘нега менга ёмон қараяпсан’, дея уни клуб ҳожатхонасига олиб кириб, қўллари билан кўкрак соҳасига муштлаб ураётган бўлган. Буни кўрган клуб ишчиси А.К. жанжалнинг олдини олиш мақсадида Ш.Р.ни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Бироқ Ш.Р. уларни ажратишга уринган А.К.ни итариб юборган. Клуб ишчиси эса бар устида турган ошхона пичоғи билан Ш.Р.нинг ҳаёти учун хавфли бўлган чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган», — дейилади Бош прокуратура ахборот хизмати берган маълумотда.

Қайд этилишича, пичоқланган Ш.Р. олган оғир тан жароҳати оқибатида шу куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йилнинг 24 август куни Қарши шаҳар прокурори томонидан А.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қарши шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1