1

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ мансабдорларининг кирдикорлари фош бўлди

ЖИНОЯТ 25.08.2021, 12:35
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ мансабдорларининг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди. 

Унда, “Н.” МЧЖ мансабдор шахслари банк муассасасидан ажратилган кредит ҳисобига харид қилинган 1 000 тонна картошка ва 380 тонна пиёз маҳсулотларини сотувидан тушган маблағни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирмасдан жами 2,5 млрд сўмни ўзларининг эҳтиёжи учун ишлатиб юбориб, гўёки ушбу маҳсулотлар яроқсиз ҳолга келиб қолганлигини важ қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси учун ажратилган кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1