АсосийJamiyat

Паралимпия ўйинларининг дастлабки кунида Ислом Асанов пара-сузиш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди

'Паралимпия ўйинларининг дастлабки кунида Ислом Асанов пара-сузиш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди'ning rasmi

Бугун старт олган Паралимпия ўйинларининг дастлабки кунида терма жамоамиз вакили Ислом Асанов пара-сузиш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди. 

Эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида (S13 класс) сузиш баҳсида 2 нафар вакилимиз финал дастурида қатнашди. Учинчи йўлакда ҳаракат қилган юртдошимиз Ислом Асанов 57.12 сония натижа қайд этди ва бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу дастурда қатнашган Музаффар Турсунхўжаев эса 57.44 сония билан бешинчи поғонани банд этди. Худди шу йўналишда аёллар тоифасида иштирок этган Шоҳсанамхон Тошпўлатова эса тўртинчи натижани кўрсатди.

 

    Бошқа янгиликлар