АсосийJamiyat

Ўзбекистонда мол бош сони мингдан кўп бўлган хўжаликлар 136 тага етди

'Ўзбекистонда мол бош сони мингдан кўп бўлган хўжаликлар 136 тага етди'ning rasmi

Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, қўмита томонидан чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолини гўшт ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Натижада жорий йилнинг шу кунига қадар қорамолчилик йўналишидаги йирик лойиҳалар ишга туширилиши туфайли қуввати 100 бошдан 300 бошгача бўлган хўжаликлар 1 минг 124 тани, 300-500 бош бўлган хўжаликлар 460 тани, 500 бошдан 1000 бошгача бўлган хўжаликлар сони 256 тани, 1000 бош ва ундан юқори бўлган хўжаликлар сони 136 тани ташкил этмоқда.

Қайд этиб ўтиш лозим, республикамизда жами айни пайтда 17 минг 66 та чорвачилик хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан қорамолчилик йўналишида 7 минг 48 та, қўй ва эчкичиликда 3 минг 263 та, йилқичилик 142 та, туячилик 52 та, паррандачилик 1 минг 163 та, балиқчилик 4 минг 829 та, асаларичилик 415 та ва қуёнчилик йўналишларида 154 тани ташкил этади.

Бошқа янгиликлар