АсосийJinoyat

Олотда сохта ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар аниқланди

'Олотда сохта ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар аниқланди'ning rasmi

Олот тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, номаълум шахслар томонидан 2020-2021 йиллар давомида туманда яшовчи фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, дудбуронларини тозалаш, ўт ўчириш хизмати кўрсатиш, электр энергияси тармоқларини кўздан кечириб, аҳолидан ва ижтимоий соҳа обектларидан гарчи бирор-бир хизмат кўрсатмаган бўлсалар-да, хизмат кўрсатганликларини билдириб, 49 та ҳолатда 25.000 сўмдан пул маблағларини йиғиб олиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганликлари баён қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Натижада ушбу жиноятни, Бухоро тумани Работиқалмоқ маҳалласида яшовчи, 1994-й.т. “Газ ва электрдан махсус назорат” МЧЖ раҳбари Ж.М. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу фуқаронинг яна шу каби жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бошқа янгиликлар