АсосийJinoyat

Наманганда шкафдан миллионларни ўмарган шахс ушланди

'Наманганда шкафдан миллионларни ўмарган шахс ушланди'ning rasmi

23 август куни, Норин туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 22 август куни соат 05:00 дан соат 16:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, очиқ қолган эшиги орқали кириб, хонадонида бўлган шкафдаги 6.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълум қилди.

Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар