1

Қоракўлда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

ЖИНОЯТ 26.08.2021, 11:38
Қоракўлда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан электр таъминоти корхонаси (ЭТК) ходимлари билан ҳамкорликда  тадбир ўтказилди.

Унда,  фуқаро Д.Х. Қоракўл туманида жойлашган “Х.” савдо корхонасига қарашли бинога ўрнатилган электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан олиб ташлаб электр энергиясидан фойдаланганлиги натижасида, ҳудудий ЭТК манфаатларига 97,4 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур  ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1