АсосийСиёсат

Сенат раиси ТИВ фаолиятида қатор камчиликлар борлигини таъкидлади (фото)

Бугун 26 августда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи...

'Сенат раиси ТИВ фаолиятида қатор  камчиликлар борлигини таъкидлади (фото)'ning rasmi

Бугун 26 августда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўтказилди. Мазкур йиғилиш марҳум сенатор Холдоровнинг яқинларига таъзия билдириш билан очилди, дея хабар бермоқда Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2021 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилган.

Мажлисда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон ташқи сиёсатини амалга ошириш, давлат манфаатлари ва мамлакат фуқароларининг хорижий давлатлар билан муносабатларда, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотларда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муайян фаолият амалга оширилгани таъкидланган. Бунда вазирликлар, идоралар, муассасаларнинг халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича фаолиятини тартибга солишга алоҳида эътибор қаратилгани айтилган.

Жумладан, ТИВ нинг фаол иштирокида 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат раҳбарининг 40 дан ортиқ ташрифи ва хорижий мамлакатларнинг етакчилари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлари ташкил этилган.

Икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида вазирлик ва идоралар, мамлакат ҳудудлари ҳокимликлари вакилларининг хорижий мамлакатларга 125 та ташрифи бўлиб ўтган.

Аммо Сенат томонидан ўтказилган ўрганиш, шунингдек, уни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги муҳокама қилиш жараёнида Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятида қатор муаммо ва камчиликлар борлиги аниқланган.

Хусусан, дипломатик миссиялар томонидан таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан тизимли ишларни ташкил этиш зарурлиги ҳам таъкидланган.

Бошқа янгиликлар