Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан -санитария муассасаларида 18 ва ундан юқори ёшдаги аҳолини СОVID-19га қарши эмлаш тартибларига кўра, эмлашга қарши вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Маълум бўлишича, комиссия томонидан тақдим қилинадиган тиббий чеклов тўғрисида маълумотномада қуйидагилар акс этади:
Вақтинчалик қарши кўрсатмалар:
- Коронавирус касаллигининг ўткир шакли бўлан оғриган беморлар;
- лабораторияда СОVID-19 мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилар бўлмаган шахслар;
- коронавирус касаллиги билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлар карантин муддати тугаганидан кейин эмланади.
Эмлашга узоқ муддатли ва доимий монеликлар:
- Анамнезида оғир аллергик реакциялари (анафилактик шок) бўлган шахслар (тасдиқловчи тиббий ҳужжат бўлганда);
- ҳомиладор ва эмизикли аёллар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);
- 18 ёшгача бўлган болалар;
- анамнезида туғма ёки орттирилган иммунотанқислик ҳолати, ОИВ инфекцияси бўлган беморлар;
- вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар.
"Унутманг, СОVID-19 вакцинациясига қарши кўрсатмалар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг оилавий шифокори томонидан аниқланади ва чеклов тўғрисида хулоса бериш мақсадида махсус комиссияга юборилади. Вақтинчалик ёки доимий тиббий чекловлар фақат даволаш-профилактика муассасалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус комиссия томонидан белгиланади.
Коронавирус инфекциясининг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар, шунингдек, лабораторияда СОVID-19га мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилари кузатилмаётган (симптомсиз) шахслар ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар, карантин муддати тугаганидан сўнг эмланади.
ЖССТнинг тавсияларига асосланган холда СОVID-19 касаллигидан соғайган ва реабилитация даврини ўтказган шахс шифокор рухсати билан 3-6 ойдан сўнг эмланиши мумкин", — дейилади хабарда.