АсосийJamiyat

Cолиқ тўловчилар учун муҳим эълон

'Cолиқ тўловчилар учун муҳим эълон'ning rasmi

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси солиқ тўловчилар учун муҳим маълумот эълон қилди.

Тадбиркорлик субектларининг таклифларига мувофиқ йиллар давомида (3 йилдан ортиқ) фаолиятини амалга оширмаётган хўжалик субектларини соддалаштирилган тартибда давлат реестридан чиқариш тадбирлари кўрилмоқда.

Давлат реестридан чиқариладиган тадбиркорлик субектлари рўйхати билан Давлат хизматлари агентлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

https://fo.birdarcha.uz/notification/simple_liquidation

Фаолиятини қайта тиклаш истагида бўлган хўжалик субектлари таъсисчи ва раҳбарлари 2021-йил 20-августга қадар рўйхатдан ўтган ҳудудидаги давлат хизматлари марказига мурожаат қилишлари лозим.

Қўшимча саволлар бўйича солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёзма равишда ёки Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг Cалл-маркази (78) 140-32-32, 140-32-58 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар