АсосийJamiyat

Энди метролар ўз "вақтида" юрадиган бўлади

'Энди метролар ўз "вақтида" юрадиган бўлади'ning rasmi

Тошкент метрополитенига 20 та метро вагони (5 та состав) олиб келинади, поезд қатновлари ўртасидаги интервал қисқартирилади.

Қатновлар бўйича 31 августдан янги жадвал жорий этилади, дея хабар қилди  Транспорт вазирлиги ва "Тошкент метрополитени" ДУК мутасаддилари  АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида.

Унга кўра:

  • Чилонзор йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;
  • Ўзбекистон йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади.

Бу асосан йўналишда ишлаётган метро таркибларини кўпайтириш ҳисобига амалга оширилиб, йўловчиларнинг йўлга сарфлайдиган вақти қисқартирилади.

Бошқа янгиликлар