Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте бугун, 4 апрель куни “Челси” билан шартнома имзолаб, Лондон клубининг янги бош мураббийи сифатида таништирилади, деб хабар беради италиялик журналист Жанука Ди Марцио.
Маълумотларга кўра, Антонио Конте айни дамда Лондонга ташриф буюрган. Журналист Контени “аристократлар” билан шартнома имзолашини маълум қилмоқда.
Аввалроқ Антонио Конте футбол бўйича Евро–2016 мусобақасидан сўнг Италия термасини тарк этиши ҳақида айтиб ўтганди.