АсосийJamiyat

2025 йилгача Ўзбекистонда камида 50 фоиз электр энергияси хусусий электр станцияларида ишлаб чиқарилади — Президент

'2025 йилгача Ўзбекистонда камида 50 фоиз электр энергияси хусусий электр станцияларида ишлаб чиқарилади — Президент'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Карманадаги янги янги қуёш электр станцияси  Ўзбекистон тарихида илк бор хусусий инвестор томонидан қурилган электр станцияси эканига эътибор қаратди:

 «Биз энергетика соҳасида туб ислоҳотларни бошладик. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишни ўзида жамлаган монопол давлат компанияси ўрнига бир-биридан мустақил 4 та компания ташкил этилди.

Энергетика соҳасида рақобатдош улгуржи бозорни шакллантириш, хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратиш ва шу орқали электр энергиясига ўсиб бораётган талабни мақбул нархларда қондиришни асосий вазифа этиб белгиладик.

️Шу тариқа 2025 йилгача юртимизда камида 50 фоиз электр энергиясини хусусий электр станцияларида ишлаб чиқариш учун барча имкониятларни яратиб берамиз», — деди давлатимиз раҳбари

    Бошқа янгиликлар