Спортчиларимиз "Токио-2020" Паралимпия ўйинларидаги дастлабки олтин медалини қўлга киритди

СПОРТ 27.08.2021, 14:50
Спортчиларимиз "Токио-2020" Паралимпия ўйинларидаги дастлабки олтин медалини қўлга киритди

 Спортчиларимиз орасида бу гал пара-дзюдочимиз Ўткир Қуронбоев биринчи бўлиб чемпионликни тантана қилди.

-66 кг вазн тоифасида курашаётган полвонимиз олтин медал учун кечган баҳсда испаниялик Серхио Ибанес устидан ғалаба қозониб,  олтин медални қўлга киритди.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу ажойиб ғалаба билан спортчимиз ва унинг яқинлари, Миллий Паралимпия қўмитасини муборакбод этиб қоламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1